21 Декабрь 2018
Халқ вакилларининг Маданият вазирлигида амалга ошириладиган ислоҳотларга ишончи

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳақида»ги ахборотини тинглаган ва ўз фикр- мулоҳаза ҳамда таклифларини берган депутатлар, Маданият вазирини келгуси ҳайрли ишларида қўллаб- қувватлашларини айтган эди.

“Депутатлар Маданият вазирлигининг маданий мерос объектлари соҳасидаги ишидан норози”-деган ном билан чиққан ижтимоий тармоқдаги мақола, нимага бундай ном билан аталганини, нима учун мақола ёзишдан аввал тегишли давлат ташкилотидан асосли маълумот сўралмагани, биз учун қоронғу.

Аслида бир овоздан Маданият вазирининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш юзасидан Депутатлар Комиссиясини” жорий этиш таклифи барчага манзур бўлган эди. Шу билан бирга, депутатларнинг ўринли таклифларини Бахтиёр Сайфуллаев ҳар томонлама муаммо бўлиб турган топшириқ ва вазифаларни бартараф этиш йўлларини топишига ваъда берган эди ҳамда бу масалаларни ечимида халқ вакилларининг ёрдами зарурлигини таъкидлаган эди.

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 12:05