29 Ноябрь 2018
Маданият вазири Бахрайн Подшоҳлигида

ISESCO ташкилоти томонидан ташкил этилган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маданият вазирлари навбатдан ташқари сессиясида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этмоқда.

Вазир Бахрайн Подшоҳлигида ISESCO Бош директори Абдулазиз ал-Тувайжири, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф бин ал-Отаймин, бошқа давлатлардан ташриф буюрган маданият вазирлари ҳамда ўринбосарлари билан учрашди.

Ташриф доирасида вазир Индонезия тилини ўрганиш ва тарғиб қилиш Департаменти бошлиғи профессор, доктор Даданг Сунендар билан ҳам учрашди.

 Индонезия Республикасининг Таълим ва маданият вазири Муҳаджир Эффенди.

Вазирнинг учрашувлари ва келишувларини ёритиб борамиз, албатта кузатинг.

Охирги янгиланиш: 02.03.2021 | 17:25