27 Ноябрь 2018
"Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3990-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрь куни 946-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра,

Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Халқаро бахшичилик санъати фестивалини 2019 йилда ўтказиш бўйича «йўл харитаси»  2-иловага мувофиқ тасдиқланди.

Қарор Низомига мувофиқ, фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади. Жумладан, шарқ халқлари фольклор санъатининг етакчи жанри бўлган бахшичиликни кенг тарғиб қилиш, фольклор анъаналари ва қадриятларини сақлаш, ўрганиш, тарғиб этиш, ривожлантириш ва бахшичилик санъатининг моҳир ижрочиларини рағбатлантириш;

бахшичилик ва достончилик санъатининг тарихи, бахшилар ва достончилар ижодини мукаммал ўрганиш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тўплаш, ёш авлод қалбида бахшичилик санъатига бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, ёш авлодни мардлик, ҳалоллик, миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга ва аждодлар меросига юксак садоқат руҳида тарбиялаш;

бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодининг шарқ маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш, ўзбек достончилиги ҳамда бошқа халқларнинг турдош ва номдош фольклор жанрларини қамраб олиш, улар билан илмий, ижодий мулоқотлар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш, маданий-маънавий муносабатларни халқаро миқёсда кенгайтиришдан иборат.

Маълумот учун: http://old.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=4072873.

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:31