16 Ноябрь 2018
Ўзбекистон ва Венгрия Республикаларининг алоқалари янада ривожланади

Маданият вазири VII Санкт-Петербург халқаро маданият Форуми доирасида Венгрия Республикаси инсон имкониятларини бошқариш вазирлигининг халқаро ишлар бўйича давлат котиби, доктор Орсоля Паксай Томасич билан учрашди.

Орсоля Паксай Томасич Венгриянинг тарихи ва уни келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчилигини билдирди. Чунки у Ўзбекистоннинг маданий мерос объектлари минг йиллик тарихга эга эканлиги ва бу бойликларни келажак авлодга етказишни эътироф этди.

Ўз сўзида у Бахтиёр Сайфуллаевга икки давлат ўртасида маданий мерос объектлари ва археологик қазилмаларни ўрганиш бўйича битим имзоланиши ва ўзаро маданий алоқаларни ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш борасида келишиш зарурлигини билдирди. Орсоля Паксай Томасич битимни Венгрия Республикасида имзоланиши тўғрисида таклифини берди.

Ўз ўрнида маданият вазири халқаро ишлар бўйича давлат котибини 2019 йил бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик санъати фестивали ва “Шарқ тароналари” халқаро фестивалига таклиф этди.

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08