15 Ноябрь 2018
Маданият вазири 3d музейида

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Санкт-Петербургдаги халқаро маданият  форуми доирасида  Эрмитажнинг инновацион ғоялар асосида яратилган 3d музейни махсус мосламалар орқали кўришга мушарраф бўлди. Эрмитажнинг 3d музейини масофадан туриб, уни ҳар бир экспонатлар билан бой залига ташриф буюриб, кўриш каби жараёнларни томоша қилиш, бу албатта ҳар бир кишини ўзига тортади. 

Форумга ташриф буюрган барча меҳмонлар турли жойларда намойишини ташкил этиш мумкин бўлган бундай музей тўғрисида фикр алмашишди. Эндиликда замон шиддати билан ривожланаётган бир пайтда ахборот-технологиялар орқали музейларимиз ва маданий мерос объектларимизни масофадан туриб хориж мамлакатларда намойишини ташкил этишимиз мумкин. Шубхасиз бундай музейлар келажакда ҳар бир ўлканинг ҳудудларида ҳам жорий этилади.

 

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08