13 Ноябрь 2018
Маданий алоқаларни ривожлантириш йўлида

12 ноябрь куни вазир Рафаэль Борисович Некталов билан учрашди. У "The Bukharian Times" газетасининг Бош мухаррири, шу билан бирга бухоролик яхудийларни бирлаштирган ва уларни АҚШда фондини яратишда фаол иштирок этган шахсдир. Шу билан бирга мақом санъатини ривожлантиришда ва АҚШда мақом мактабини очишга катта хисса кўшган инсонлардан биридир.

Учрашувнинг асосий мақсади бу бахшилар халқаро фестивалига АҚШдан ижодкорларни иштирок этишини таъминлаш ҳамда Маданият вазирини “Шашмақом форева” фестивалига таклиф этишдан иборат эди.

2019 йилда Рафаэль Некталов АҚШдан илгари Ўзбекистонда яшаб, ижод қилган 200 нафар ижодкор билан Ўзбекистон бўйлаб концерт томошаларини ташкиллаштиришда амалий ёрдам сўраб  вазирга мурожаат этди, ўз навбатида Бахтиёр Сайфуллаев барча ташкилий масалаларни хал этилишида кўмаклашишимни айтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08