08 Октябрь 2018
Ижро интизомини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди

      Мамлакатимизда ҳар соҳада олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида ижро интизоми асосий ўринни эгаллайди. Ижро интизоми қандай фаолиятни амалга оширишдан қатъий назар, унинг дастаги вазифасини бажаради. Дастак мукаммал ишлаган жойдагина кўзланган натижага эришиш мумкин.
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ижро интизомининг аҳамияти, долзарблигини яна бир поғона кўтаришга асос бўлди.
        Қарор яратилган шароитларга қарамасдан, айрим вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро интизоми назоратини сифатли ва самарали ташкил қилиш, шунингдек, ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳанузгача талаб даражасида йўлга қўйилмаётгани,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига риоя этиш масалаларида масъулиятсизлик ва расмиятчилик ҳолатлари учраётгани, жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш борасидаги чоралар самарасизлигича қолаётгани, иш юритишнинг ички жараёнларини автоматлаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаётгани, шунингдек, ижро интизомига консерватив-буйруқбозлик билан ёндашилишига йўл қўйилаётгани каби муаммоларни бартараф этишга қаратилган.
             Бугун Маданият вазири Б.Сайфуллаев вазирликда барча марказий аппарат ходимлари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида мазкур қарор моҳияти, унинг ижросини сифатли таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказди.  
             Йиғилишда ташкилотларининг раҳбарларига ижро интизомини кучайтириш, уни доимий назоратга олиш борасида вазир томонидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, мавжуд камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

Охирги янгиланиш: 16.04.2021 | 18:08