22 Февраль 2018
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 августдаги 663-сон қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

АУДИОВИЗУАЛ АСАРЛАРНИ, ФОНОГРАММАЛАР ВА ЭҲМ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАРНИ ТАКРОРЛАШ, СОТИШ, ПРОКАТГА БЕРИШ, ШУНИНГДЕК ФОНОГРАММАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 897-модда)

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъекти ўзининг филиаллари фаолиятини лицензияловчи органни хабардор қилиш орқали амалга ошириши тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Интеллектуал мулк агентлиги бош директори А.Н. Файзуллаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 23 август,

663-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 августдаги 663-сон қарорига 
ИЛОВА

Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«9. Лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган филиаллар мавжуд бўлган тақдирда, ҳар бирининг жойлашган манзили кўрсатилган ҳолда улар тегишли лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши шарти билан, лицензияловчи орган томонидан лицензиялар реестрига тегишли маълумотлар киритилади. Шунингдек, лицензиат лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун филиал очган (ёпган) тақдирда, ҳар бирининг жойлашган манзили ва масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда лицензияловчи органни бу ҳақда ёзма хабардор қилади. Лицензияловчи орган филиал тўғрисидаги маълумотлар тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида уларни лицензиялар реестрига киритади ва бу ҳақда лицензиатни беш иш куни ичида ёзма хабардор қилади».

2. V бўлимнинг номидан «филиалларга лицензия нусхаларини бериш» сўзлари чиқариб ташлансин.

 

3. 37-банднинг биринчи хатбошидан «ёки филиал очишда» сўзлари чиқариб ташлансин.

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:31