10 Август 2017
Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич

Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич 1951 йилда Тошкент шаҳрида туғилган

Маълумоти – олий

1972й. Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини битирган.

Фаолиятининг асосий йўналиши

Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Зарурат бўлганда, вазирлик марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, шунингдек вазирлик марказий аппарати, вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар штат жадвалини, шунингдек харажатлари сметасини тасдиқлайди.

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси, Бухгалтерия, Ишлар бошқармаси, Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси, Кадрлар бошқармаси, Матбуот хизмати, Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси, Бош юрист-маслаҳатчи, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Маданият бошқармалари, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бош дирекцияси ишини бевосита мувофиқлаштиради.

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1968-1972 йй - Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институти талабаси
1972-1973 йй - Республика ёш томошабинлар театри актёри, режиссёри
1973-1974 йй - Ҳарбий хизматда 
1974-1975 йй - Республика ёш томошабинлар театри актёри, режиссёри

1975-1982 йй.- Тошкент давлат маданият институти катта ўқитувчиси, факультет декани ўринбосари, факультет декани

1982-1986 йй.-Ленинград давлат маданият институти аспиранти

1986-2002 йй.-Тошкент давлат маданият институти доценти, "Оммавий байрамлар режиссёрлиги" кафедраси мудири, факультет декани

2002-2005 йй.-Тошкент давлат санъат институти ректори

2005-2012 йй.-Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг маданият ишлари бўйича биринчи ўринбосари

2012-2017 йй.- Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори

2017 й.-ҳ.в.-Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Охирги янгиланиш: 16.11.2018 | 17:30