26 Май 2017
Akilova Kamola Baltabayevna

Акилова Камола Балтабаевна 1964 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти - олий

1987 й. Тошкент театр ва рассомлик институтини битирган.

Фаолиятининг асосий йўналиши

Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси, Маданий-маърифий объектлар ва номоддий маданий меросни ривожлантириш шўъбаси, Бадиий экспертиза бошқармаси, Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси, “Гулистон” ва “Мозийдан садо” журналлари таҳририятлари, Музей-қўриқхоналар, давлат ҳайвонот боғлари ва уларнинг филиаллари, музейлар, уй-музейлар, Республика кўргазмалари ишини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади.

Ўз йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Маданият вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши қарорлари, буйруғи ва раҳбарият кўрсатмаларини ўз мажмуасидаги бошқарма ва ташкилотлар томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади.

Умумий раҳбарлик қиладиган бошқармалар ва ташкилотларнинг йиллик иш режаларини ҳамда уларнинг фаолияти бўйича чораклик, йиллик ва бошқа ҳисоботларни кўриб чиқади.

Уларни кадрлар билан мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек хизмат бурчини ўташдаги камчиликлари учун маъмурий чоралар кўриш, ишга қабул қилинадиган ходимлар номзодлари бўйича таклифлар киритади.

Вазир топшириғига кўра давлат идораларида, жамоат ташкилотларида Вазирлик номидан иш юритади.

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади ҳамда уларни ариза ва шикоятларини ҳал этиш юзасидан тегишли бошқарма ва тизим ташкилотларига топшириқлар беради.

Фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларни бут сақланишига масъулдир.

Иш давомида ёзув қоғозидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш чораларини кўради.

Ўзи иш олиб борадиган хонада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1982-1987 йй -Тошкент театр ва рассомлик институти талабаси
1987-2003 йй - Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти аспиранти, катта илмий ходими, докторанти
2003-2004 йй - К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти кафедра мудири
2004-2005 йй - К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти кафедра мудири (ўриндошлик асосида)
2004-2005 йй -Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори ўринбосари
2004-2005 йй -К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори (ўриндошлик асосида)
2005-2008 йй - Ўзбекистон Бадиий Академияси Бош илмий котиби
2008-2008 йй -Ёшлар ижод саройи директори ўринбосари (ўриндошлик асосида)
2008-2017 йй -Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори ўринбосари
2017 y.  -  ҳ.в. -Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари

Охирги янгиланиш: 16.11.2018 | 17:30